РПЛ. Ўрунов 20 дақиқа ўйнаган баҳсда "Уфа" амалдаги чемпиондан очко тортиб олди!

Россия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Уфа" - "Зенит" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида Малком тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқада Хамид Агаларов тарози паллаларини тенглаштирди. Асосий вақт якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Мазкур баҳсда Ўрунов 75-дақиқада майдонга тушди ва бир неча вазиятда ўзини кўрсатди.

Шундай қилиб, 2 очко йўқотган меҳмонлар очколари сонини 11 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринда қолди. 11-поғонадаги "Уфа" ҳисобида 5 очко мавжуд.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Зенит" Бошқирдистонда очко йўқотди.

  • 90+3'

    Юрий Журавлёвга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+2'

    Венделнинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Зенит" назоратни ўзида ушлаб турибди. "Уфа" қарши ҳужумдан умид қилмоқда.

  • 85'

    Клаудиньонинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 84'

    Ғалаба ва 3 очко мезбонларда қолади, чоғи?! "Уфа" анча хавфли ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 82'

    Ўруновнинг узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиққан Агаларовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 81'

    "Зенит"да стандарт вазият. Тўпни жарима майдонига ошириш учун қулай имконият.

  • 79'

    Кротовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 78'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар катта устунлик намойиш этмоқда.

  • 76'

    "Зенит"да Ерохин ўрнига Мотовой майдонга тушди.

  • 75'

    Остон Ўрунов майдонга тушди! Камилов унга ўз ўрнини бўшатиб берди.

  • 73'

    ГОООООООООООЛ! "Уфа" ҳисобни тенглаштирди!

    Хамид Агаларов жарима майдони ичидан берган зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди!

  • 72'

    "Уфа"нинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас туфайли охирига етмай қолди.

  • 71'

    Дзюба ва Караваев ўрнига Азмун ҳамда Сутормин майдонга тушди.

  • 70'

    Кротовнинг зарбасидан сўнг тўп рекошет натижасида бошқа йўналишга кетди.

  • 68'

    "Cooling break!" Ҳакам футболчиларни майдон четига чорлади.

  • 66'

    Агаларовнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 65'

    Качинтуранинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 63'

    Остон Ўрунов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда! Қани ўзинги кўрсат, Остон!

  • 62'

    "Уфа" сафида Кротов ҳамда Бауэр ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Алиев ва Жемалитдинов ўйинга қўшилди.

  • 59'

    Петерликлар тўп назоратини қайтариб олди.

  • 57'

    Семак шогирдларининг комбинациялари рақибни ожиз қолдирмоқда.

  • 54'

    Филип Мрзлякка тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 52'

    "Зенит" тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини пасайтиришга уриняпти.

  • 50'

    Артём Дзюбанинг яқин масофадан берган зарбаси устундан қайтди.

  • 49'

    Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари анча фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 47'

    Камиловнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Караваевнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 40'

    Бўлим сўнгида томонлар бироз тезликни пасайтирди.

  • 38'

    Малкомнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 36'

    Барриоснинг стандартдан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 34'

    Жарима майдони остонасида Клаудиньо йиқитилди. "Зенит"да қулай имконият.

  • 31'

    Барриоснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниклиқ етишмади.

  • 29'

    Ракицкийга тиббий ёрдам керак. У майдонда ётибди.

  • 26'

    Ҳаво ҳарорати юқори бўлганлиги учун ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 24'

    Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага йўллаган Ерохин мўлжалда адашди.

  • 22'

    Умумий назорат Семак шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 19'

    Кержаков дарвозаси томон олис масофадан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 17'

    Петерликлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 15'

    Нисбатан камроқ олдинга ўтаётган "Зенит"нинг уринишлари хавфли чиқяпти.

  • 12'

    Бошқирдистонликлар олдинга ўтмоқда, аммо хавфдан дарак йўқ.

  • 10'

    ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди.

    Ракицкийнинг узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиққан Малком дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 8'

    Тўп назорати уфаликлар томонга ўтди. 

  • 5'

    Агаларов ҳужумда Ракицкийга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 3'

    Кутилганидек, илк дақиқалардан меҳмонлар фаоллик кўрсатмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
21/08/2021 22:04
Остон киенги ўйинларда голлар уришингга тилакдошман. Элдордан ўрнак олиб, интилсанг кам бўлмайсан. Олға бос омад сенга Ўрунов.