РПЛ. Ўруновнинг жамоаси лигадаги ўрнини сақлаб қолди
Бугун Россия Премьер-лигасида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Остон Ўрунов тўп тепадиган "Уфа" жамоаси ўз майдонида Туланинг "Арсенал" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади, аммо жароҳат сабаб 21-дақиқада захирага олинди. Мазкур ғалабадан сўнг уфаликлар ҳисобидаги очколар сони 25 тага етди ва жамоа мавсумни 13-ўринда якунлаб, лигадаги ўрнини сақлаб қолди.
Фикрлар