РПЛ. Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушган ўйинда "Уфа" йирик ҳисобда ютқазди

  • 3 апреля, 2021, 23:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Россия премьер-лигасининг 24-тур учрашувлари давом эттирилди. Жумладан, ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клуби Москвада “Динамо” меҳмони бўлди.

Tecno

Ҳамюртимиз пойтахтдаги ўйинни асосий таркибда бошлади ва 67 дақиқа ҳаракат қилди. Афсуски, беллашув 4:0 ҳисобида “Динамо”нинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Динамо” ўз ҳисобидаги очколарни 42 тага етказиб олди ва 4-ўринга кўтарилди. “Уфа” эса 15-ўринда қолди.

Маълумот учун, “Уфа” чемпионатнинг навбатдаги турини сафарда “Ахмат”га қарши ўтказади. Ушбу ўйин 7 апрель куни бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию