РПЛ. Остон Ўруновсиз "Спартак" иродали ғалабага эришди

Ҳозиргина Россия Премьер-лигаси 11-туридан ўрин олган "Химки" ҳамда "Спартак" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Химки Арена"да кечган учрашув голларга бой бўлди ва якунда москваликлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов жароҳати боис, бугунги беллашувни ўтказиб юборди. Бугунги ғалабадан сўнг "Спартак" ҳисобидаги очколар сони 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!