РПЛ. Пенальти, 2 та қизил карточка, 5 та гол - "Локомотив" ўз уйида илк бор "Ахмат"га ютқазди

Россия премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Ахмат" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, тезкор гол орқали олдинга чиқиб олган "Ахмат" футболчилари тайм сўнгида иккинчи тўпни ҳам рақиб дарвозасига киритишди. Бунга танаффусдан кейин бир гол билан жавоб берган "темирйўлчилар" 58-дақиқада 3-тўпни ҳам ўтказиб юбордилар. Фақатгина ўйин охирига қадар ҳисобни битта голгача қисқартира олган мезбонларнинг кучи қолганига етмади.

Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов бу учрашувда майдонга тушмади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Қизиқарли ўтган ўйин матнли трансляцияси Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Рақиб футболчиси билан уруш чиқарган Швец майдондан четлатилди.

  • 90+1'

    Рақиби тўпни ўйинга киритишига очиқчасига ҳалақит берган "Ахмат" футболчиси Ильин сариқ карточка олди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. Бироз кам эмасмикан?!

  • 88'

    Криховяк рақиби оёғига зарба бериб юборди. Ҳакам уни кечирди.

  • 85'

    Никита Игоревичнинг яқин масофадан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо бироз ноаниқ.

  • 83'

    Каманонинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси устун ёнгинаси олдидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 81'

    Мелкадзе ҳам захирага олинди.

  • 80'

    Миранчукнинг жарима тўпидпн йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

  • 79'

    Меҳмонлар барча эътиборни ҳужумга қаратмоқда. Сўнгги дақиқалар супер интрига ҳадя этиши аниқ.

  • 77'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    "Локо" ҳисобни қисқартирди. 2-гол муаллифи Криховяк.

  • 75'

    Рибчинский Лисов ўрнига майдонга тушди.

  • 74'

    Грознийликлар тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.

  • 71'

    Карточкалар кўпайиб кетмоқда. Бу сафар рақибининг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Семенов огоҳлантирилди.

  • 69'

    Рақиби оёғини босиб олгани учун Эдер огоҳлантирилди. 

  • 65'

    Антон Миранчукнинг кучли зарбаси жамоадоши Каманонинг юзига тегиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 63'

    Жарима тўпини ижро этган Миранчукнинг зарбаси тўсин ва устун бириккан нуқтага тегди.

  • 62'

    Рақиби Эдернинг формасидан тортиб йиқитгани учун Бистров иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.

  • 60'

    Гол муаллифи Беришага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 58'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳимоячилар томонидан бўш қолдирилган Бериша дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳотиржамлик билан дарвозани ишғол этди.

  • 56'

    "Локомотив"га гол керак. Шу мақсадда улар олдинга бормоқда. Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам асло бўш келмаяпти.

  • 53'

    Меҳмонларнинг бурчак тўпи натижасида "Локо" жарима майдончаси ичида саросима юзага келди. Бироқ дарвозабон тўпни бир амаллаб эгаллаб олди.

  • 51'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар билан давом этмоқда. Бу сафар "Ахмат"нинг бурчак зарбаси хавфли тус олди.

  • 48'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Нуқта олдига яқинлашган Миранчук дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 47'

    "Локомотив" футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғидаги ўзгариш: Чорлука ўрнига Куликов ўйинга қўшилди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Тайм сўнгини грознийликлар ҳужумда ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тайм охирида меҳмонлар ҳисобни яна биттага оширди. Тимофеевнинг зарбаси йўлига ҳеч ким тўғаноқ бўла олмади.

  • 44'

    Футболчилар бир-бирини аямай ўйнаяпти. Бу сафар Ненахов тиббий ёрдам олмоқда.

  • 42'

    Бистровнинг яқин масофадан берган зарбасини Гильерме қайтарди. Қайтган тўп ҳимоячининг елкасига тегди. Бу вазиятда меҳмонлар пенальти сўрамоқда.

  • 40'

    Майдонда ҳаракат қилган Понсе ўрнига Мелкадзе ўйинга қўшилди.

  • 39'

    Чорлукага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 38'

    Чорлуканинг ортидан чалган Бистров сариқ карточка билан жазоланди.

  • 36'

    Мезбонларнинг ҳужамлари тобора хавфли кўриниш олмоқда. Уларга гол зарур.

  • 34'

    Тимофеевнинг оёғини босиб олгани учун Жемалитдинов сариқ карточка билан жазоланди.

  • 32'

    Каманонинг навбатдаги ҳавфли уринишини ҳимоячилар базўр бартараф этишди.

  • 30'

    Рақибига нисбатан бироз қалтис ўйнаган Нижич оғзаки огоҳлантириш олди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.

  • 28'

    Каманонинг қулай позициядан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 25'

    Грознийликлар таркибида Ненахов сариқ карточка олди.

  • 24'

    Игнатьев рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

  • 23'

    Жамоадошининг узатмасига Бистров ета олмади.

  • 20'

    "Ахмат" ҳимоячиси Ненаховга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 18'

    Мезбонлар футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини Шелия қайтарди.

  • 17'

    Иккала жамоа ҳам навбати билан хавфли ҳужумлар уюштирмоқда. Тўп майдон марказида турмаяпти.

  • 14'

    Эдернинг 5 метр масофадан берган зарбасини рақиб кипери Шелия ушлаб олди.

  • 13'

    Миранчук "темирйўлчилар" сафидаги энг фаол футболчи бўлиб турибди. Унинг бурчак зарбасидан оширган тўпи хавфли кўриниш олди.

  • 11'

    Антон Миранчукнинг жарима майдончаси ичига қулай узатмасини рақиб посбони ушлаб олди.

  • 9'

    "Ахмат" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

  • 7'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган грознийликлар тўп назоратини ҳам қўлга олмоқда.

  • 4'

    Бош ҳакам ВАР орқали офсайд ҳолатини текширди. Бу ерда ўйиндан ташқари вазият йўқлиги ойдинлашди.

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ўнг қанотда катта бўшлиққа эга бўлиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Владимир Ильин ҳисобни очди.

  • 2'

    Меҳмонлар илк хавфли ҳужумни зарба билан якунлади. Тимофеевнинг уринишини Гильерме бартараф этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади. Бизни қизиқарли баҳс кутаётгани шубҳасиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз мухлислар. Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!