РПЛ тўпурарлар пойгасида Шомуродовга рақобат қилаётган ҳужумчига МЮ қизиқмоқда

Самаранинг "Крилья Советов" клуби форварди Александр Соболев "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда 22 ёшли футболчига шахсан МЮ бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер қизиқиб қолган. Transfermarkt сайти эса унинг трансферини 2 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Соболев жорий мавсум Россия премьер-лигасида 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовдан 1 та гол кам урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
06/10/2019 16:00
Axir u gollarini bir qanchasini penaltidan urgan qolversa Shomurodov undan kuchliroq lekin Shomurodovga top kulublardan qiziqishlar boʻlmayabdi nima bo'lganda ham Shomurodovga omad!