
РПЛ. ЦСКА "Оренбург" устидан ишончли ҳисобда зафар қучди. Файзуллаев эса захирадан майдонга тушди
Россия Премьер-лигасининг навбатдаги турида ЦСКА сафарда "Оренбург" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида Иван Облялков ҳисобни очган бўлса, 90+4-дақиқада Секу Койта ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Миллий терма жамоамизнинг ёш юлдузи ҳисобланган Аббосбек Файзуллаев иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.
- Россия - Премьер-лига
- Жорий мавсум
Фикрлар