РПЛда ўйнаётган легионерларимизнинг нархи янгиланди

Ўзбекистонлик бир неча футболчилар Россия премьер лигасида ўйнамоқда. Таниқли "Transfermarkt" портали РПЛда ҳаракат қилаётган футболчиларнинг янгиланган нархларини эълон қилди. 

Унга кўра, Москванинг ЦСКА жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 2 миллион евро этиб белгиланди (аввал 750 минг эди).

Қозоннинг "Рубин" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган легионерларимиз Умарали Раҳмоналиев - 600 минг евро (аввал 400 минг евро), Рустам Ашурматов - 700 минг евро (аввал 850 минг эди) бўлди. "Нижний Новгород"даги вакилларимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев (900 минг евро) ва Русланбек Жияновларнинг  (450 минг евро) нархи ўзгармади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!