РПЛда Шомуродовга рақобатлик қилаётган Соболевга "А" Серия клуби қизиқмоқда
Италиянинг "Лечче" клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини кучайтириб олмоқчи.
"А" Серияга қайтгач, клуб "Сассуоло" форварди Хуму Эль-Бабакарга даъвогарлик қилаётган эди. Ушбу ҳужумчига "Нантес" клуби ҳам қизиқиш билдирган.
Шу билан бирга, "Лечче" "Крилья Советов" форварди Александр Соболев трансфери бўйича ҳам иш олиб бормоқда.
22 ёшли ҳужумчи РПЛнинг янги мавсумида 8 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва шу қаторда, ҳамюртимиз Шомуродовга рақобатлик қилмоқда.
Маълумот учун, Соболевга ЦСКА ва "Динамо" жамоари ҳам қизиқиш билдирган.
Фикрлар