Рубен Аморим: Биз ўзимиз яхши ўйнамаётган пайтимизда Шешко майдонда эди

CHERY AUTO

Рубен Аморим Бенжамин Шешконинг ўйини ҳақида фикр билдирди. 

АПЛнинг 2-турида "Фулхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўзаро дуранг ўйнади - 1-1. Манкуниаликлар ҳужумчиси Бенжамин Шешко 53-дақиқада майдонга тушди. 

"Захира ўриндиғида ўтириб, ўйинга қўшилиш осон эмас. Премьер-лига жуда тез. 

У бу ердаги ўйин Бундеслиганикидан ҳам тезроқ эканини билади. Шешко ҳаракат қилмоқда. У жамоадошлари билан яхши мулоқот қилади. 

Биз ўзимиз яхши ўйнамаётган бир пайтда Шешко майдонда эди",
- деди манкуниаликлар бош мураббийи Рубен Аморим. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!