Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" базасида кунига 14 соат ишламоқда

CHERY AUTO

ESPN нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Каррингтондаги базада ҳар куни 14 соатгача иш олиб бормоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, мураббий ҳар куни эрталаб соат 7:00 да клуб базасига етиб келади ва кечгача шу ерда қолади. Аввалроқ, январь ойида Аморимнинг "кўзга кўринарли тарзда сочи оқаргани" ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Португалиялик мутахассис 2024 йилнинг ноябридан бери МЮни бошқариб келмоқда. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 37 турдан сўнг 39 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Европа лигаси финалида "қизил иблислар" "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
20/05/2025 19:29
14соатлаб? ишлаяпдими ёки бизаникиларга ухшаб бориб келаяпдими?
натижа булмаса, 24 соат ишласа хам фойдаси йук