"Рубин" Қурбон Бердиевни истеъфога чиқарди. У Шомуродовнинг жамоасига келиши кутилмоқда

Қозоннинг "Рубин" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Қурбон Бердиевни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда "БИЗНЕС Online" хабар бермоқда.

Туркманистонлик мутахассиснинг ўз лавозимидан бўшатилишига жамоанинг якунланган мавсумда қайд этган қониқарсиз натижалари сабаб сифатида келтирилган. Эслатиб ўтиш лозимки, “Рубин” ўтган мавсум Россия премьер-лигасида 11-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Бердиев “Рубин”ни 2001-2013 йилларда ҳам бошқарган. У 2017 йилда яна жамоага қайтган эди. Қозонликлар унинг бошқарувида жами 478та ўйин ўтказишган ва шулардан 208тасида ғалаба қозонишган, 140тасида дуранг қайд этишган ва 130тасида мағлуб бўлишган.

Маълумотларга қараганда Қурбон Бердиев яна “Ростов”га қайтиши мумкин. У ушбу жамоада 2013-2017 йилларда ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!