Руcтам Тўлагановга Гасан Гасанов эмас, бошқа бир россиялик боксчи рақиб бўлади

  • 18 декабрь, 2019, 14:05
  • 0
  • Бокс

Икки йиллик танаффусдан сўнг, Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов яна профессионал боксга қайтаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Қолаверса, Россиянинг “Патриот” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани ҳам маълум қилинганди. Унинг жанги 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтади. Дастлаб, никарагуалик Пабло Мендоза рақиб бўлиши керак эди. Кейинчалик Россия вакили Гасан Гасановга алмаштирилганди.Sports.uz сайти мухбирларига маълум бўлишича. Ҳамюртимиз Гасановга эмас, бошқа бир россиялик чармқўлқоп устаси Константин Питернов (44-21-23-0) га қарши рингга кўтариладиган бўлди.

Мазкур жанг 8 раунддан иборат бўлиб, биринчи ярим оғир вазн тоифаси (79.4 кг) да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз: Рустам Тўлаганов профессионал рингда бир маротаба жанг ўтказиб, унда АҚШлик Роберт Гуэррани мағлубиятга учратган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!