Руд Гуллит: Азар "Реал"нинг таклифини рад эта олмайди

  • 11 May 17:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Голландиялик собиқ футбол юлдузи Руд Гуллит "Челси" вингери Эден Азарнинг "Реал"га ўтишига ишонмоқда.

Tecno

“Азар “Челси”да қолади деб умид қиламан, бироқ, ҳар қандай футболчи учун “Реал”ни рад этиш қийин. “Қироллик клуби”нинг режалари улкан ва Азар ҳам уларнинг таклифига йўқ дея олмаса керак деб ўйлайман. Эден катта эҳтимол билан фаолиятини Мадридда давом эттиради. Келинг, воқеалар қандай ривожланишини кузатайлик”, - дейди Гуллит.

Маълумот учун, 28 ёшли Азар 2012 йилдан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!