Руди Гарсия: "Роналдунинг голидан хурсандман. Бироқ..."
"Ан-Наср" жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия "Ал-Фотиҳ"га қарши кечган беллашув (2:2)дан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Криштианунинг гол урганидан хурсандман. Аммо Талисканинг қизил олгани ҳақида бундай дея олмайман. Тўғри, Талискасиз ўйинларда ҳам ғалаба қозонганмиз. Биз ҳатто Роналдуга қарам бўлишни ҳам истамаймиз.
Келгуси баҳсларда янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Сабаби, охирги учрашувларда кетма-кет голлар ўтказиб юборяпмиз", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, кеча Роналду 90+3-дақиқада пенальтидан ўзининг "Ан-Наср"даги илк голини киритди. Аҳамиятлиси, 11 метрлик жарима зарбасини ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ишлаганди.
Фикрлар