Руминия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Руминия футбол федерацияси ўзининг расмий сайтида Мирел Рэдояни мамлакат терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

38 ёшли мутахассис бу борада Евро-2020 саралашидан сўнг истеъфога чиқарилган Космин Контрнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Рэдой бунгача Руминия ёшлар терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Унинг бошчилигидаги терма жамоа Евро-2019 (U21) финал босқичида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Руминия Евро-2020 йўлланмаси учун курашни давом эттиради. Улар плей-оффда Исландия терма жамоасига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!