Руминияда ҳам чемпион номи аниқ бўлди

Европада карантин пайтида тўхтаб қолган ва кейинчалик давом эттирилган чемпионатлар аста-секин якунланиб боряпти.

Жумладан, кеча ўзининг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган «Университатя Крайова» клубини 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратган «ЧФР Клуж» клуби Руминия чемпионлигини қўлга киритди.

Энди Дан Петреска бошчилигидаги жамоа янги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)