Руминияда ўтган нуфузли халқаро турнирда Жавоҳир Синдаров кучли учликдан жой олди
Жорий йилнинг, 14–23 май кунлари Бухарест шаҳрида (Руминия) “Grand Chess Tour 2026” халқаро турнирининг 2-босқичи — “2026 Super Chess Classic Romania” мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирда жаҳоннинг энг кучли 10 нафар гроссмейстери қаторида Ўзбекистон шарафини истеъдодли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров ҳимоя қилди. Умумий мукофот жамғармаси 475 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Якуний натижаларга кўра, Винcент Кеймер 6 очко билан 1-ўринни, Фабиано Cаруана эса 5,5 очко билан 2-ўринни эгаллади.
Қувонарлиси, кучли рақиблар устидан ишончли ғалабаларга эришган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 5 очко жамғарган ҳолда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, спортчимиз 63 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти совриндорига айланди.

Фикрлар