Руни: Англияда Пикенинг устидан кулишарди

“Манчестер Юнайтед” тарихида энг кўп гол урган форвард Уэйн Руни “Барселона” етакчиларидан бири Жерар Пике жамоани қандай тарк этганини гапириб берди.

“Болтон” майдонидаги сафар учрашуви Пикенинг МЮдаги фаолиятига нуқта қўйган. У ёш эди ва аҳволини кўриб, у ердагилар устидан кулишган. Ўша пайт Алекс Фергюсон Пике прерьер-лигага ярамайди, деган хулосага келган, - дейди Руни.

Пике 2004-2008 йилларда “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган. Кейин “Барселона”га кўчиб ўтган.    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)