Руни: "Гвардиола кетса, АПЛ чемпионлик пойгаси янада қизиқ бўлади"
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Пеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”дан кетиши АПЛдаги чемпионлик курашига катта таъсир қилишини айтди.
"Сити" аввалгидек муваффақиятли бўлишига ишонмайман. Улар қийинчиликка дуч келади. Фергюсондан кейин “Манчестер Юнайтед” қандай муаммоларга учраганини кўрдик. Венгердан кейин “Арсенал”да ҳам вазият осон бўлмаган.
Менимча, гап фақат унинг ўрнини ким эгаллашида эмас. Масала — Пепга бўлган ҳурмат, унинг таъсири ва ҳатто трансферлардаги ролидир.
Мареска келиши мумкинлиги айтилмоқда, лекин у худди Гвардиоладек таъсир ўтказишига ишонмайман. Шунинг учун кейинги мавсум чемпионлик кураши анча очиқ ва қизиқарли бўлади деб ўйлайман.
“Сити”да янги мураббий бўлади, “Челси”да ҳам. Балки “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль”да ҳам ўзгаришлар бўлар. Кейинги мавсум АПЛ чемпионлик пойгаси жиҳатидан жуда ноаниқ ва қизиқ бўлади", — деди Руни.

Фикрлар