Руни жамоасига Англия терма жамоаси собиқ дарвозабонини олиб келмоқчи

"Бирмингем Сити" бош мураббийи Уэйн Руни "Рейнжерс" дарвозабони Жек Батлендни ўз жамоасида кўришни истаяпти. 

Дарвозабон "Селтик" устози Майкл Билнинг илтимосига кўра, Шотландия клубига кўчиб ўтганди. Аммо у кетганидан сўнг кипернинг келажаги сўроқ остида қолди. 

Батленд "Бирмингем" тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундай бўлса-да, лиганинг молиявий талаблари ушбу трансфер амалга ошмай қолишига сабаб бўлиши мумкин. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!