Руни:
Ads
 
"Манчестер Юнайтед" сардори Уэйн Рунининг ушбу жамоадаги насиба тугамоқда ва футболчининг Хитой чемпионатига кўчиб ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.
 
Хитой чемпионатининг бадавлат жамоалари - "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Бэйцзин Гоань" мавсум якунлангач, 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Ҳозирча, Рунига гуанчжоуликлар ҳафтасига 700 минг фунт, пекинликлар 820 минг фунт маош беришни ваъда қилмоқда.
 
Уэйн Руни жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида Англия чемпионати ва Европа лигасида жами 17 та учрашув ўтказиб, учта гол урди. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан Уэйн Рунининг ўрнига "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни олиб келишини таъкидламоқда.