Руни: Хозирги "Ман. Сити" 4-5 йил олдинги "Барселона"га ўхшайди

“Эвертон” клубида тўп тепаётган Уэйн Руни АПЛдаги чемпионлик сари кураш ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ушбу мавсумда “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”дан ўзиб кета олмайди деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда, кейинги мавсум ҳам МЮ бу ишни уддасидан чиқишига кўзим етмайди.

Шуни таъкидлашим мумкинки, хозирги “Сити” менга 4-5 йил олдинги  “Барселона”нинг ўйин даражасини эслатади. Албатта, менга бу каби сўзларни айтиш қийин, аммо “шаҳарликлар” баъзи-баъзида мукаммал ўйин кўрсатишади.

Гвардиолла ўша пайтдаги “Барселона”нинг ўйин услубини қайта яратиш мақсадида катта асос яратмоқда.

Ёзда жамоани 1-2 футболчи билан кучайтиришади ва бу мақсадга мувоффиқ харакат, - дея Рунининг сўзларини келтиради sky sports наўри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!