Рунининг уйи олдига қўйхона қурилади

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунининг Чешир графлигида жойлашган уйи яқинида қўйхона қурилади. Бу ҳақда "Championat.com" нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Рунининг 27 миллион доллар қийматдаги тураржойи атрофидаги ферма 200 та қўйга мўлжалланган бўлади. Мазкур ҳўжалик объекти жониворлар шовқини билан ён атрофдаги хонадонларга ҳалақит беради.

Яқиндагина "қизил иблислар"нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду айнан шу туфайли ўз яшаш манзилини ўзгартирганди.

35 ёшли Уэйн Руни 2004–2017-йиллар оралиғида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган. Бундан ташқари, "Эвертон" ва "ДC Юнайтед" клубларида тўп сурган марказий ҳужумчи ҳозирда "Дерби Каунти" клуби бош мураббийи вазифасида ишламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!