Рус теннисчиси бор йўғи икки геймни ютиб олди
Ads

Россиялик теннисчи Евгения Родина Лугано шаҳрида ўтаётган мусобақанинг яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Мазкур турнирнинг иккинчи даврасида Евгения беларуслик Вера Лапкога қарши ўтган ўйинда бор йўғи икки геймни қўлга киритди.

Шу тариқа рақибини енгган Вера "Samsung Open"нинг чорак финалида польшалик Ига Свёнтек, ёки словакиялик Виктория Кузьмовага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.