Рустам Ашурматов: “Ал-Жаиш” кучли рақиб, аммо, замонавий футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ

Хабарингиз бор, кеча Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФКнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда биз учун муҳим бўлган масала 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилди.

Айиш керакки келгуси мавсумда ОЧЛда мамлакатимиз шарафини “Локомотив” тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошласа, “Бунёдкор” плей-офф учрашувидан, “Насаф” эса ўтиш баҳсларидан мусобақани бошлайди.

Кечаги қуръадан сўнг маълум бўлдики “Бунёдкор” плей-оффда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби билан кураш олиб боради. Ўз навбатида Sports.uz нашри мухбири “қалдирғочлар”нинг истеъдодли ҳимоячиси Рустам Ашурматовдан бу борадаги фикрларини сўради.

“Ал-Жаиш” кучли рақиб, аммо, замонавий футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Биз бу ўйинга ҳар доимгидан ҳам кучлироқ тайёрланишга ва ўз анъанамизга содиқ қолишга ҳаракат қиламиз.

“Ал-Жаиш”нинг ўзига ҳос кучли ва кучсиз томонлари бор. Аниқ биламанки, уларда ҳужум чизиғи қанчалик кучли бўлса, ҳимояси шунчалик заиф. Биз эса бундан унумли фойдалансак кифоя”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!