Рустам Ассакалов жамоамизга учинчи олтин медални тақдим этди

Истанбул рейтинг турнири финалига етиб келган учинчи юнон-рум курашчимиз ҳам олтин медални қўлга киритди.

Энг тажрибали "классигимиз" Рустам Ассакалов 97 кг вазн тоифасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилади. У ҳозиргина якунига етган финал баҳсида финляндиялик Арви Мартин Саволайненни 5-1 ҳисобида доғда қолдирди.

Ассакалов финалга қадар италиялик Николоз Кахелашвили, туркиялик Абдул Кадер, литвалик Вилиус Лауринатис ва норвегиялик Феликс Балдауфни ишончли тарзда мағлубиятга учратган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг финалга етиб келган уччала юнон-рум курашчиси ҳам Истанбул рейтинг турнири чемпионига айланди. Бироздан сўнг Мўминжон Абдуллаев бронза медали учун гиламга чиқади.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!