Рустам Лутфуллин бошқарган ўйинларда "Қизилқум" ғалаба қозонмаган. Бу сафар-чи?
Маълумки, чемпионатнинг илк турида “Қизилқум” клуби “Локомотив”га қарши майдонга тушади. ПФЛ эса 1-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди ва унга кўра, мазкур учрашувни бошқариш Рустам Лутфуллиннинг зиммасига юклатилди.
Шундан сўнг, “Қизилқум” матбуот хизмати ушбу ҳакам билан боғлиқ қизиқарли факт ҳақида ёзди.
“Рустам Лутфуллин ўтган мавсум 17-турида Навоийда бўлиб ўтган “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам бош ҳакам бўлганди. Ўшанда жамоамиз дуранг қайд этганди.
Рустам Лутфуллин шу вақтгача “Қизилқум” жамоаси иштирокидаги 5 та учрашувда ишлаган. Уларнинг 3 тасида жамоамиз мағлуб бўлган бўлса, қолган 2 та учрашувда вакилларимиз дуранг натижасини қайд этишган”, - дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Бундан чиқди, Лутфуллин “Қизилқум” учун “омадсиз” ҳакамми? Ёки бу сафар илк бор мазкур ҳакам бошқарган ўйинда навоийликлар ғалаба қозонишни уддалайдими? Очиғи, бунинг воқеалар ривожини кузатиш янада қизиқ.
Фикрлар