Рустам Тўлаганов профессионал боксга қайтмоқда ёхуд унинг жанг санаси маълум бўлди

  • 20 ноябрь, 2019, 10:52
  • 0
  • Бокс

Sports.uz сайти мухбирига маълум бўлишича, икки йиллик танаффусдан сўнг, Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов яна профессионал боксга қайтмоқда. У куни кеча, Россиянинг “Патриот” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.  Унга кўра, биринчи жанг 21 декабрь куни Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтади. Рақиб, никарагуалик Пабло Мендоза бўлади. Пабло профи рингда 12 маротаба жанг ўтказиб, 9 бора ғалаба қозонган. Уч марта мағлубиятга учраган. Барча ғалабаларини нокаут эвазига қўлга киритган. Мазкур жанг 8 раунддан иборат бўлиб, биринчи ярим оғир вазн тоифаси (79.4 кг) да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз: Рустам Тўлаганов профессионал рингда бир маротаба жанг ўтказиб, унда АҚШлик Роберт Гуэррани мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!