Рустам Тўлаганов WBC International камари учун жанг қилади
Рио олимпиадаси бронза медали соҳиби, профессионал бокснинг биринчи оғир вазнида (79 кг) ўз фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Рустам Тўлаганов (3-0 1КО) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Ўша куни ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши ҳам маълум бўлди. 10 раунд этиб белгиланган ва WBC International камар учун кечадиган жангда Рустам Тўлаганов россиялик Сергей Экимовга (18-2, 9 КО) қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, юртдошимиз Россиянинг "Патриот" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. У ўзининг охирги жангида Норберт Дабровскийни 8 раунд якунига кўра, очколар ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу жангидан сўнг, Тўлаганов WBA рейтингида 15-ўринда қайд этилган ва ҳозирга қадар ушбу ўринни сақлаб келмоқда.
Фикрлар