Рууд Гуллит: Азарсиз
Ads

1987 йилги "Олтин тўп" соҳиби, афсонавий Рууд Гуллит бельгиялик вингер Эден Азарнинг "Челси"даги аҳамияти не чоғли катта экани ҳақида гапириб ўтди.

"Ёзда "Реал" Азарни сотиб олиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шу боис "Челси" Азарни сақлаб қолишга бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Чунки, усиз "аристократлар"га жуда қийин бўлади. У "Челси" сафида рақиб дарвозаси ёнида доимий равишда хавфли вазиятларни содир этиб турадиган ягона футболчи", - дейди Гуллит.