Рууд Гуллит футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи кимлигини айтди

Голландиялик футбол юлдузи Рууд Гуллит португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни дунё футболи тарихидаги энг яхши футболчи деб айтди.

“Роналду – тарихдаги энг зўр футболчи. Криштиану терма жамоаси билан ҳам ғолиб чиқди, Европа чемпиони бўлди. Унда бешта “Олтин тўп” бор. Роналду ҳар бир жамоасида ғолиб бўлишда давом этмоқда. Бунга ақлбовар қилмайди”, - дейди Гуллит.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду куни кеча ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Атлетико” дарвозасини 3 бор ишғол қилиб, “Ювентус”ни чорак финалга олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!