Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилганидан кейин вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажариб турган Рууд ван Нистелрой ўз штаби билан бирга клубни тарк этганини расман маълум қилди.
- Рууд ван Нистелрой “Манчестер Юнайтед” афсонаси ва доим шундай бўлиб қолади. Биз унга клубда ишлаган даврида ўз ишига масъулият билан ёндашгани ва жамоа ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз.
У ҳар доим “Олд Траффорд”нинг азиз меҳмони бўлиб қолаверади.
Биз тез орада янги мураббийлар штабини тасдиқлаймиз, - дейилади клуб баёнотида.
Рууд ван Нистелрой билан бирга клубни бош мураббий ёрдамичиси Рене Хаке, дарвозабонлар мураббийи Йелле тен Роувелаар ва учрашувлар таҳлилчиси Питер Порель ҳам тарк этди.
Португалиялик мутахассис Рубен Аморим 11 ноябрдан бошлаб, расман “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ҳисобланади.
Фикрлар