Рууд ван Нистелройни Рубен Аморим "йўқотгани" маълум бўлди

 “Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилганидан кейин вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарган Рууд ван Нистелрой хизматидан воз кечди.

Клуб нидерландиялик мутахассис билан хайрлашганини расман маълум қилди.

The Athletic нашрининг ёзишича, клуб афсонасларидан бири ҳисобланган Рууд ван Нистелройнинг кетишига янги бош мураббий Рубен Аморим сабабчи бўлган.

Португалиялик мутахассис унинг хизматларига ва ёрдамига эҳтиёж йўқлиги ҳақида қарор қабул қилганидан кейин клуб раҳбарияти яқиндагига Манчестерга олиб келинган Рууд ван Нистелройни яна кузатиб қўйишига тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Юнайтед”нинг аксарият футболчилари Рууд ван Нистелройнинг фаолиятидан мамнунлигини билдириб, унинг клубда қолишини кутганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!