Руй Патрисиу 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
Португалия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Руй Патрисиу 37 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини тугатди. Бу ҳақда "A Bola" нашри Португалия футбол федерациясига таяниб хабар берди. Унинг хайрлашув маросими 12 декабрЬ куни бўлиб ўтади.
Патрисиу "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006–2018 йилларда ушбу клубнинг асосий жамоаси сафида ўйнаган. Шундан кейин у "Вулверхэмптон"га йўл олган. 2021–2024 йиллар оралиғида дарвозабон "Рома" жамоасини ҳимоя қилди. Кейинчалик "Аталанта"га қўшилган, ундан сўнг эса БААнинг "Ал-Айн" клуби унинг охирги жамоаси бўлди.
Португалия терма жамоаси сафида Руй Патрисиу 108 та ўйин ўтказган. У 2016 йилги Европа чемпионлиги ва 2019 йилги Миллатлар лигаси ғолиблигига эришган. "Рома" билан эса 2021/2022 йилги мавсумда Конференциялар лигаси ғолиби бўлган.



Комментарии