Руй Патрисиу менга ёқмаяпти ва “Рома”га бошқа дарвозабон керак!

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлука Пальюка “Рома”нинг португалиялик посбони Руй Патрисиуни танқид қилди.

- Руй Патрисиунинг дарвозани қандай қўриқлаши, зарбаларни қайтариши менга ёқмаяпти. Агар “Рома” Чемпионлар лигасига чиқмоқчи ва Европа лигасида яхши натижаларни қўлга киритмоқчи бўлса, муносиб дарвозабонга эга бўлиши керак, - деди ўз даврида “Сампдория”, “Интер” ва “Болонья” жамоалари шарафини ҳимоя қилган Жанлука Пальюка.

Руй Патрисиу Жозе Моуриньо “Рома”ни қўлга олганидан кейин “Вулверхэмптон”дан трансфер қилинганди. Португалиялик посбон ўтган мавсумда ҳам бир неча бор хатога йўл қўйди, лекин хотиржамликни сақлаб қолган ҳолда ўйинини тиклаб олганди.

Янги мавсумда 34 ёшли дарвозабон А Серия ва Европа лигасида жами ўнта ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан ўнта тўп олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!