Рюдигер "Бавария"га қарши ўйиндаги мағлубиятга нима сабаб бўлганини айтди
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Бавария"га қарши ўйиндаги мағлубиятга асосий сабаб сифатида хатоларни кўрсатди.
"Иккала ўтказиб юборган голимиз — ўз хатоларимиз натижаси. Бу даражада бундай хатолар жуда қимматга тушади.Марказда тўпни йўқотиш хавфли эканини билардик, лекин барибир шу ҳолатлар юз берди.
Бизга кўпроқ зарба бериш ва ҳужумда фаолроқ бўлиш керак эди. Бугун рақиб сафида энг яхши ўйинчи Нойер бўлди", — деди Рюдигер.
Маълумот учун, жавоб ўйини 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Фикрлар