Рюдигер “Челси”да тиббий кўрикдан ўтиш учун Лос-Анжелесга боради

CHERY AUTO

Римнинг “Рома” клубидан “Челси”га кўчиб ўтаётган ҳимоячи Антонио Рюдигер янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги тиббий марказлардан бирига ташриф буюради. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра ушбу трансфер бўйича расмий маълумот бугун эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, “Челси” 24 ёшли германиялик футболчи учун “Рома”га жами 38 млн евро (шундан 5 миллиони бонуслар ҳисобида) тўлайди. Футболчининг ўзи эса йилига 4 млн фунт маош олади ва “аристократлар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Италия А Сериясида жами 26та ўйин ўтказган ва 2та голга ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!