Саа: Рэшфорд Мбаппедан қолишмайди

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Луи Саа клуб форварди Маркус Рэшфорд ва ПСЖ страйкери Килиан Мбаппе ўртасидаги ўхшашликлар ҳақида гапириб ўтди.

"Рэшфорд ва Мбаппе бир чизиқ футболчилари. Иккала футболчининг тезлиги ва техникаси жуда кучли. Бироқ Мбаппе ўйин вақтида кўп ўйлаб ўтирмайди ва бор иқтидорини кўрсата олади.

Килиан ПСЖда топ футболчилар қуршовида тўп сурмоқда. Маркуснинг вазияти бироз бошқача. Унинг катта саҳнага чиқиши МЮнинг ўтиш даврига тўғри келиб қолди. Шунинг учун у ўз маҳоратидан тўлақонли намойиш этишга улгурмади, бироқ айни вақтда у клубда етакчиликни қўлига олиши керак", - дейди Саа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!