Сабина Шарипова бир неча дақиқадан сўнг кортга чиқади
Ads
 
Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтаётган теннис бўйича хотин-қизлар ўртасидаги “Tashkent Open – 2019“ мусобақасида биричи давра учрашувлари бошланди.
 
Бир оздан сўнг мазкур босқичда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова черногориялик Данка Ковинич билан баҳс олиб боради.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун теннисчиларимиздан Оқгул Омонмуродова бельгиялик Есалин Бонавентуре билан, Нигина Абдураимова эса руминиялик Моника Никулеску билан рақобаташади.