Сабина Шарипова бош совринни кўзламоқда
Ads

Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан Наманганда ўтказилаётган теннис турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Сабина Шарипова ғалаба қозонди.

Сабина мусобақанинг илк босқичида россиялик Анастасия Фроловани уч сетда – 2:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Шарипова мусобақанинг чорак финал босқичига чиқиши учун россиялик Екатерина Вишневская билан куч синашади.

Sports.uz