Сабина Шарипова бугун
Ads

Аввал мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг саралаш баҳсларидаги иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сабина мазкур нуфузли турнирнинг илк учрашувини германиялик Анония Лоттнерга қарши ўтказиб, якунда 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучган эди.

Бугун Тошкент вақти билан 15:35да Сабина Шарипова навбатдаги босқичда россиялик Евгения Родинага қарши кортга чиқади. Мазкур учрашувда истеъдодли теннисчимизга омад ёр бўлсин.

Sports.uz