Сабина Шарипова эртага Вера Звонарёва билан ўйнайди
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг саралаш баҳсларини омадли бошлаб олди.
 
У асосий тўр баҳсларига чиқиш учун ўтаётган саралаш босқичининг биринчи даврасида италиялик Ясмине Паолинини 7:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
 
Энди теннисчимизга навбатдаги босқичда россиялик Вера Звонарёва қаршилик кўрсатади. Мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан 15:00 да ўтказилиши кутилмоқда.