Сабина Шарипова навбатдаги босқичда
Ads

Халқаро теннис федерацияси томонидан Наманганда аёллар ўртасида ўтказилаётган теннис турнири қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг чорак финалида мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси Сабина Шарипова россиялик Анна Моргинага қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувда Сабина ҳар иккала сетда 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Энди Сабина мусобақанинг ярим финалида тажрибали теннисчимиз Нигина Абдураимовага қарши кортга чиқади.

Sports.uz