Сабина Шарипова саралаш баҳсларидан ўта олмади
Ads
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Австралия Очиқ чемпионати саралаш босқичининг иккинчи даврасида кортга чиқди. 

Сабина ушбу босқичда италиялик Мартина Тревизанга қарши баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда теннисчимиз 3:6, 5:7 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа С.Шарипова "Australian open" турниридаги иштирокини якунлади.