Сабина Шарипова ярим финалга йўл олди
Ads

Халқаро теннис федерацияси томонидан Андижон шаҳрида ўтказилаётган теннис турнирининг хотин-қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларда чорак финал учрашувлари ўтказилмоқда.

Мазкур бочқичда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова украиналик Валерия Страховага қарши кортга чиқди. Сабина ушбу ўйинда 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Энди Сабина ярим финалда беларуслик Ирина Шиманович ва россиялик Варвара Флинк учрашуви ғолибиша қарши ўйин ўтказадию

Sports.uz