Сабина Ташкенбаева Эстониядаги мусобақада барча йўналишда олтин медални қўлга киритди

8-9 декабрь кунлари Эстония пойтахти Таллин шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «Christmas cup» халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада 9 мамлакатдан 341 нафар спортчи иштирок этди. Қувонарлиси, турнир якунига кўра ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева барча йўналишлар – кўпкураш, ҳалқа, копток ва тасма билан машқларда олтин медалга эга чиқди.

Мусобақада шунингдек, бошқа бир ҳамюртимиз Екатерина Фетисова ҳам иштирок этди ва булава билан машқларда шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Жамоавий машқларда эса ҳамюртларимиз учта кумуш медални (кўпкураш ва 2 финал) қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!