Садио Мане: Мен Салоҳдан кўра тезроқ югураман

"Ливерпуль" форварди Садио Мане интервьюларнинг бирида ўзининг юқори тезликка эга экани ҳақида гапириб ўтди.

“Югуришда Салоҳни ортда қолдира оламанми? Ҳа, албатта. Мен – тезкорроқман. Балким қисқа масофаларда эмасдир. Лекин 100-200 метрга югуришда шубҳасиз ютиб чиқаман”, - дейди 26 ёшли сенегаллик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Мане жорий мавсум “Ливерпуль” сафида АПЛнинг 3та турида майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!