Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ ҳам “Ливерпуль”ни тарк этади
“Ливерпуль”да порлаган машҳур ярим ҳимоячи Жон Барс жамоа етакчилари Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳнинг кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
- Ҳамма ўз футболчиларини сотади. Замонавий футболнинг қоидаси шу. Мисол учун, “Барселона” Неймар билан хайрлашди. Ҳозир футболчилар учун маош биринчи ўринда. Ҳар қандай ўйинчи, ҳатто Мане билан Салоҳ ҳам ҳафтасига 1 миллион фунт маош ваъда қилинса, трансферга рози бўлади. Бунда жамоанинг мавқеи ва даражасининг аҳамияти йўқ.
“Ливерпуль”ни ҳам ўз вақтида Фернандо Торрес, Луис Суарес, Филиппе Коутиньо каби фантастик футболчилар тарк этган. Ўйинчилар келиб кетаверади. Шунинг учун мен мухлисларга алоҳида шахсларни эмас, жамоани қўллаб-қувватлашни тавсия қиламан, - деди Барнс.
Фикрлар