Садриддин Абдуллаев 10 млн, Черан 5 млн сўм жарима тўлайди

Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев “Локомотив” вакили Садриддин Абдуллаевни қизил карточкага муносиб кўриб, уни майдондан четлатганди. 

“Пахтакор” — “Локомотив” учрашувининг 42-дақиқасида юз берган мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Натижада, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.45 бандининг “И” қисмини қўпол равишда бузганлиги учун “Локомотив” жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ҳамда унга нисбатан 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди. 

Шунингдек, ўша вазиятда профессионал футболчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракат билан провакация бошлагани учун “Пахтакор” аъзоси Драган Черан 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!